Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда ҚАРШИДА АҲОЛИГА ЯҚИН ЖОЙДА ЗАРАРЛИ ЧИҚИНДИ СУВЛАРИ ТЎКИЛМОҚДА «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ва Экология бошқармаси «уйғон»! сарлавҳаси остида чиққан мурожаат Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Терини қайта ишлаб ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи Қўшма корхонаси томонидан корхонадан чиқадиган сувларни канализацияга ташлаш учун Қашқадарё сув таъминоти МЧЖ билан шартнома тузганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлиги сабабли корхона билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича Қашқадарё сув таъминоти МЧЖга кўрсатманома берилди.