Дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди.

Дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Н. Р. томонидан “Зочкана” МФЙ худудидан 2 дона терак дарахтини кесганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилди.