Атроф муҳит тозалиги ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Миришкор тумани “Вори” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро О.М. уй рўзғоридан чиққан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўкканлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91 моддаси 1-қисми билан 270 минг сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, фуқароларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириб ўтилди.