Чиқиндиларга бефарқ бўлишга хеч кимнинг хаққи йуқ ХАТТОКИ СИЗНИНГ ХАМ.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида Яккабоғ туман «Жамбул» МФЙ да яшовчи фуқаролар томонидан белгиланмаган жойда турли хил қурилиш чиқиндиларини тўкканлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўмдан жарима қўлланилди.