Чиқиндиларни белгиланган жойга ташлашга одатланинг!!!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Касби туман «Касби» МФЙ да яшовчи фуқаро А. Қ. томонидан белгиланмаган жойга турли хил маиший чиқиндиларни тўкканлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.