Қашқадарё вилояи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги «Сариқ» МФЙ худудида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида боғбон вазифасида ишлайдиган, «Сариқ» МФЙ да истиқомат қиладиган фуқаро Ж. Қ. томонидан мактаб худудида экилган 4 дона тут ва 1 дона қайроғоч дарахтларини ноқонуний равишда таг қисмидан кесканлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима, ҳамда 5 млн 100 минг сўм зарар қўлланилди.