Қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олиш таъқиқланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорт рейд тадбирлари давомида туманнинг «Чим» МФЙ Ўрта чим худудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси мухофазаси қисмидан фуқаро Х. Ж. ноқонуний равишда қум юклаб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.