Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маърифат дарси бўлиб ўтди. Унда вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этди.

Мавзу доирасида Экология бошқармаси бўлим бошлиғи Азизбек Қурбонов томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига батафсил маълумот берилди.