Қамаши туманида ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида “Чим” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Х. Ж. томонидан Қашқадарё дарёсини мухофаза худудидан ноқонуний равишда қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.