Чиқинди муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Балхияк» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Х. Н. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўкаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, 540 минг сўм жарима қўлланилди.