Бугунги кунда чиқинди муаммоси дунё миқёсидаги йирик муаммолардан бирига айланган бир вақтда фуқаролар томонидан худудларни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатлари афсуски камаймаяпти.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари ва МИллий гвардия ходимлари билан биргаликда умумий овқатланиш ошхоналари, автотузатиш устахоналари ва бошқа ташкилотларда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик буйича тушинтириш ишлари олиб борилди.
Тушунтириш ишлари давомида фуқаролар томонидан белгиланмаган худудга чиқинди тўкканлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 9-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, жарима қўлланилди.

Шунингдек, туманнинг бошқа худудларида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.