Мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида ҳар бир уйлар, ташкилот, муассасалар атрофи, кўчалар бўйлари, ва бошқа жойларга дарахтлар экилиб, ободонлаштирилмоқда.
Бугунги савобли ишлар доирасида 200 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, бу каби тадбирлар туманнинг бошқа худудларида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.