Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳри Насаф кўчасида жойлашган Глобус мажмуа биноси атрофига 4 нафар фуқаролар Б.М, Б.Т, Ф.А ва А.Ф томонидан маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Бундан ташқари Қарши-Косон айланма автойўли чап томонидаги Қўнғиртоғ массивида 1 нафар фуқаро маиший чиқиндилар ташлаётганлик ҳолати аниқланиб, МЖтКнинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 270 минг сўм жарима қўлланилди.