Фуқарога нега 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди???

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида тумандан оқиб ўтувчи дарё муҳофазаси майдонидан фуқаро Э. М. томонидан ноқонуний равишда қум шағал юклаб олаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.