Чиқиндини ёқиш ечим бўла олмайди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳар Арабхона МФЙ худудида фуқаро В. Х. томонидан белгиланмаган майдонга қурилиш чиқиндиларини ташлаб, ёқаётганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.