Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида Ғузор тумани «Гулшан» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ю. С. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ноқонуний тўкилган чиқиндилар «Тоза худуд» ДУК ходимлари томонидан жойида тозаланиб, бартараф этилди.