Расмий муносабат.

Бугун ижтимоий тармоқларда “Қарши туманида дарахтлар илдизи билан бетонланди” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қарши тумани Бешкент шаҳри Марказий йўли ёқасида «Қурилиш-сервис» МЧЖ томонидан қурилаётган йўлакча ўрнида жойлашган дарахтларнинг илдизигача бетонлаб кетилганлиги аниқланди.

Зудлик билан бетонланган дарахтларнинг илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилди.