«Яшил йиллик» умуммиллий лойихачи доирасидан ўрин олган кўчат экиш ишлари вилоятимиз туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда.

Юртни яшилликка буркашдан ҳам ортиқ улуғ иш борми, дунёда. Халқимизда кўчат эккан, боғ яратган инсонларни қадрлашгани, ҳурматини жойига қўйишгани ҳам бунга аниқ мисол бўла олади. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариш ва юртга чирой ҳамда фусункорлик касб этиши билан муҳим аҳамиятга эга.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари Ғузор тумани йўл қурилиш ходимлари билан хамкорликда кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Бу сафарги кўчат экиш ишлари йўллар атрофларида бўлиб ўтди. Бугунги тадбирда 300 яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.