Фуқаро томонидан рухсатсиз чиқиндиларни ёқиш холати аниқланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида Миришкор туман «Чандир» МФЙ худудида яшовчи фуқаро А. М. томонидан белгиланмаган майдонга қурилиш чиқиндиларини ёқаётганлик холати аниқланди.
Ушбу холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 90 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.