Дарахт кесманг — келажакни асранг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Ободюрт» МФЙ-да яшовчи фуқаро И. Ж, томонидан 1 туп тут дарахтини ўсишига зарар етказганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисмига билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, ҳамда 81 минг сўм зарар қўлланилди.