Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Нишон тумани инспекторлари, ИИБ, Миллий гвардия ва «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари билан биргаликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари доирасида туман ахолисига Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди.
Шунингдек, фуқаро Ш. Ф. томонидан белгиланмаган ҳудудга чиқинди тўкканлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.