Мактабларда чиқинди қутилар ўрнатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октабрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарори ижросидан келиб чиқиб, Миришкор туманидаги умумтаълим мактабларига чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман бўлими ташаббуси билан айни пайтга қадар 42 дона чиқинди қутиларини белгиланган тартибда ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Чиқинди қутиларини ўрнатиш ишлари хали давом этади.