Фуқарога нисбатан нега жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Муборак» МФЙда яшовчи фуқаро К. А. томонидан турли хилдаги маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91пр 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.