Шаҳрисабз туманида ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Пахтакор» МФЙ худудида ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан «Пахтакор» МФЙ раисидан тушунтириш хати ёздириб олиниб, 3 кун муддат ичида худуд чиқиндилардан тозаланиб олиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилди.