Чиқиндиларни мумкин бўлмаган жойларга ташламанг. Атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бршқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Тепар» МФЙ да яшовчи фуқаро Т. Р. томонидан белгиланмаган ҳудудга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91пр 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўм жарима қўлланилди.