Миришкор туманида фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бршқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Миришкор» МФЙ да яшовчи фуқаролар Ҳ. С. ва А. Р. томонидан уй рўзғор қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўкканлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.