Ҳамкорликдаги фаолият давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туманинг «Майманоқ» МФЙ да яшовчи фуқаролар Э. О. ва Ж. Т. томонидан Дамас русумли автомашинадан уй рўзғор маиший чиқиндиларини белгиланмаган жойга тўкаётганлик ҳолати аниқланди ва шу вақтнинг ўзида «Тоза ҳудуд» ДУК Касби туманидан чиқинди ташиш учун мўлжалланган автомашиналар чақирилиб, чиқиндилар юкланди.

Шунингдек, ушбу фуқароларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, агар шунга ўхшаш ҳолат аниқланса Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан жаримага тортилишлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.