Чиқинди тўкманг жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туманинг «Майманоқ» МФЙ да яшовчи фуқаролар Э. Д. ва Х. М. лар томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги маиший чиқиндиларни тўкканлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Шунингдек, тўкилган чиқиндилар ҳуқуқбузарларнинг ўзлари томонидан бартараф этилиб, чиқиндилар марказий чиқиндихонага жойлаштирилди.