“Яшил йилликка менинг ҳиссам” шиори остида кўчат экилмоқда.“Яшил йилликка менинг ҳиссам” шиори остида кўчат экилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда туман ҳудудларида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу сафарги ҳайрли ишлар туманнинг «Байналминал» МФЙ-да бўлиб ўтди. Тадбирда 300 дона Элдор қарағайи дарахти, шунингдек, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди.