Ғузор туманида «Долзарб 40 кунлик» тадбири доирасида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бутун мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойихаси бўлиб ўтмоқда. Умуммиллий лойихани самарали амалга ошириш мақсадида шу йилнинг 25-март кунидан 5-май кунига қадар «Долзарб 40 кунлик» тадбири эълон қилинди.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан аҳоли ҳонадонлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда ташкилотларга терак қаламчалари, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилиб, бўш ер майдонларига экилмоқда.