Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октабрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарори ижросидан келиб чиқиб, Қарши шаҳридаги меҳмонхона ва идора худудларига чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори ва «Индорама Агро» МЧЖ ХК ходимлари билан ҳамкорликда МЧЖга қарашли меҳмонхона ва идора худудларига чиқинди қутилари ўрнатилди.