Белгиланмаган худудга чиқинди ташлаганлик учун фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Б. Э. томонидан белгиланмаган худудга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқубузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг жарима қўлланилди.