Шаҳрисабз шаҳрида эрта тонгдан ҳашар уюштирилди. “Яшил йиллик” тадбирлари доирасида ўтказилган ҳашар давомида ҳудудни яшил маконга айлантириш мақсадидада 1500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Унда Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри маҳаллалари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этди.
Акцияда Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан 1 млн 200 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, тол, терак қаламчалари олиб келиниб, тумандаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга, кўчаларга ҳамда ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ҳовлиларига, бўш турган майдонларга экиш учун тарқатиб берилди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсунхон Худойберганов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Вилоят ҳокими Муротжон Азимов, шунингдек, бир қатор республика ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюришди.