Юлгун ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс ушланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ж. Д. томонидан табиий холда ўсувчи юлгун ўсимлигини ноқонуний равишда чопиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима, ҳамда 850 минг 500 сўм зарар қўлланилди.