Шаҳрисабз шаҳрида тунги рейдлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ва «Тоза худуд» ДУК ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар томонидан мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқубузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ташланган чиқиндилар тозаланиб олинди ва фуқароларга чиқиндиларни чиқнди учун мўлжалланган жойларга ташлаш кераклик тўғрисида кўрсатмалар берилди.