Халқ ичига кириб бориб, аҳоли билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз тумани инспекторлари, ИИБ, махалла раислари, хоким ёрдмачилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар билан чиқиндиларни белгиланмаган жойларда ташламаслик тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида тумандаги «Хўжаҳуросон» МФЙ худудида фуқаро томонидан ойна бўлакларини белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ташланган чиқинди бўлаклари тозаланиб олинди.