Атроф муҳит муҳофазаси ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг Кушқанот воларик қишлоғи худудида фуқаролар томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан қишлоқ ахолисига тушунтириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар тозаланди.