Дарахтларни кесманг, атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро М. О, томонидан бир туп тут дарахтини рухсатсиз кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек, дарахтга реклама баннерини осиб қўйган фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилиб, реклама баннери олиб ташланди.