Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, Вилоят ўрмон хўжалиги ходимлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, туман оқсоқоллари ва ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди.
Шунингдек, бугунги ҳайрли ишларда Экология ва атроф муҳитри муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ўринбосари Ж. Казбеков, Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ўринбосари Ғ. Қурбоновлар ҳам иштирок этишди.
Бугунги тадбирда Виргин арча 100 дона, элдор қарағай 200 дона, каштан 150 дона, шунингдек, турли хилдаги 100 дан ортиқ бута кўчатлари экилди.