Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларда «Намунали экологик кўча»лар кўпаймоқда.

Касби туманидаги «Тинчлик» МФЙ-да «Намунали экологик кўча» ташкил этилди. Ушбу кўчага туман иқлимига мос (элдор қарағай, арча, олча, ўрик, бодом) каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Вилоят Экология бошқармаси ташаббуси билан кўча йўлакларига чиқинди ўрналари ўрнатилди.