Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 77-сонли Давлат ихтисослаштирилган интернет мактабида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди.
Шунингдек, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бугун экилган дарахтлар «Платформа» электрон базасига жойлаштирилди.