Дарахт кесманг. Акс холда жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида шаҳарнинг «Пиллакашлик» МФЙ худудида фуқаро Д. Р. томонидан 1 туп тут дарахтини ён қисмини кесганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ва 81 минг сўм миқдорида зарар қўлланилди.