Белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари томонидан худудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Қарлиқ» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Х. Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.