Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро томонидан туманнинг «Улуғбек» МФЙ худудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.