4 нафар фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган худудга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.