Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда Муборак газни қайта ишлаш завод ишчи ходимлари билан ҳамкорликда завод худудида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳасида доирасида кўчат экиш ишларини олиб боришди.
Айтиш жоизки, ҳозирга қадар Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли ички ва ташқи ер майдонларига жами 35 минг дона кўчат ниҳоллари экилди ва бу ҳали мавсум давомида давом этиши режалаштирилган.