Қўшма рейд тадбирлари Китоб туманида бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари, Миллий Гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман бўйлаб экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида туманнинг «Мустақиллик» ва «Гулистон» МФЙ худудларида жойлашган автомобилларни ювиш шахобчасидан чиққан оқова сувларни жойлаштириш ва тиндириш ховузи тўлиб, ишчи холатида эмаслиги ва оқова сувлар ер релфига тўғридан — тўғри жойлаштирилганлик ҳолати аниқланди.

Шунингдек, «Пахтаобод» МФЙ Новқат қишлоғи ҳудудида “Камаз” русумли самосвал автомашинаси юк ташиш бортида товуқ гунггини ташиб чиқариш жараёнида атроф – муҳитга сақлаш талабларини бузиб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўз. Респ. МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.