Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг, атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар Й. А. ва Х.А. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий байённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.