Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ш. О. томонидан ўзига тегишли бўлган 200 бош қўй қўзиларни Талимаржон сув омбори муҳофаза қисмида суғориб турганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35 ва 99 моддалари талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 72 моддаси 1-қисми билан маъмурий байённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўм жарима қўлланилди.