Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш
Давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси маъсул ходими ва Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида, вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг жорий ҳолати кўздан кечирилди, ҳамда соҳага доир амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар бериб ўтилди.